Буюк Британия Киевга янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

Архив сурат
Буюк Британия ва унинг иттифоқчилари Украинага 150 миллион фунт стерлинг (190,9 миллион доллар) қийматидаги янги ҳарбий ёрдам пакетини жўнатмоқда. Бу ҳақда «The Sun» газетаси Буюк Британия мудофаа вазири Грант Шаппсга таяниб хабар бермоқда.
«Украинага ҳаво ва денгиз мудофаасини мустаҳкамлаш учун 150 миллион фунт стерлинг миқдоридаги ҳарбий ёрдам пакети юборилмоқда», — дейилади хабарда.
Ёрдам пакети ҳаво ҳужумидан мудофаа радарлари, симуляция ускуналари ва умумий қиймати 70 миллион фунт стерлинг бўлган электрон уруш тизимларини ўз ичига олади. Бундан ташқари, унга 80 миллион фунт стерлинглик кичик қайиқлар, разведкачи дронлар ва учувчисиз ер усти воситалари киради.
Қайд этилишича, маблағлар Буюк Британия ва унинг иттифоқчилари март ойи ҳолатига кўра қарийб 900 миллион фунт стерлинг сармоя киритган Украинага ёрдам кўрсатиш халқаро жамғармасидан ажратилади. Ушбу жамғарма Буюк Британия, Литва, Дания, Швеция, Норвегия ва Нидерландия каби қатор ҳамкорларни бирлаштирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг