“Буюк Амир Темур ва Донна Мария” фильми учун видеотанлов жараёнлари давом этмоқда

22:11 10 Август 2022 Маданият
1392 0

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олиниши режалаштирилган “Буюк Амир Темур ва Донна Мария” номли тарихий фильм учун актёрлар ўртасидаги видео танлов давом эттирилмоқда.

Фильм режиссёрлар Жаҳонгир Қосимов ва Ёлқин Тўйчиев бошчилигидаги ижодий гуруҳ томонидан нафақат Ўзбекистонда, балки Туркия, Испания ва Япония каби давлатларда ҳам суратга олинади.

Фильмда фойдаланиладиган тарихий либослар «Ўзбекфилм» киноконцерни давлат унитар корхонасининг Костюмлар фондидан танлаб олинмоқда. Фильм қаҳрамонларнинг либослари, нафақат даврни акс эттиради, балки ҳис-туйғуларини ҳам намоён этади ва характерларини очиб беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер