Бундан буён туман ҳокимлари ўз ҳудудида маҳсулотни кўпайтириш бўйича ҳисобдор бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Президентимиз иқтисодиёт, молия ва камбағалликни қисқартириш комплексидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.
Фарғона вилояти мисолида жуда катта ресурслар ҳали ишга солинмагани таҳлил қилинди.
Бундан буён туман ҳокимларининг ўз ҳудудида маҳсулотни кўпайтириш бўйича ҳисобдорлиги бўлиши белгиланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳудудий ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича 10 та ҳисобдорлик кўрсаткичини белгилаш топширилди.
Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари ўзини оқлаганини ҳисобга олиб, уларга янги суръат бағишлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Жумладан, ҳали 4 минг 122 та маҳаллада ихтисослашув даражаси пастлиги қайд этилди.
Жорий йил якунигача «Сайхунобод тажрибаси», яъни иқтисодий комплекс ташкилотларининг маҳаллага тушиб, хонадонбай ишлаш тизими асосида ҳар бир маҳалладаги хонадонлар учун молиявий пакет қилиб берилиши белгиланди. Бу орқали 495 минг аҳоли бандлигини таъминлаш мумкин бўлади.
Мутасаддиларга иккинчи ярим йилликда «Оилавий тадбиркорлик» дастури қамровини 1,5 баробар ошириб, 4 триллион сўм ажратиш топширилди.
Йил якунигача камида 50 та янги микро-молиялаш ташкилотини очиб, уларни кредитлашга 1 триллион сўм ресурс бериш вазифаси қўйилди.
“Уйчи тажрибаси”, яъни тадбиркорлар ва бизнес билан шуғулланиш истагидаги аҳоли билан манзилли ишлаш тизими асосида туман ҳокимлари тадбиркорлар билан, банклар эса мижозлари билан мунтазам учрашиб, уларга бизнесини кенгайтиришга кўмаклашиши белгиланди.
Бунда туман ҳокими инфратузилма масаласи, банк эса молиявий кўмак масаласи билан шуғулланади.
Мутасаддиларга тадбиркорлар билан манзилли ишлаш ҳисобига йил якунигача 670 минг аҳоли бандлигини таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг