85 йил олдин барпо этилган ГЭС модернизация қилинмоқда

18:45 26 Июль 2018 Жамият
2134 0
Фото:  "Халқ сўзи"

“Қодирия ГЭСлар каскади” унитар корхонаси таркибидаги, умумий қуввати 13,2 мВт бўлган гидроэлектр станцияси бундан қарийб 85 йил муқаддам бунёд этилган.

Табиийки, ўтган давр мобайнида у ўзининг ишлаш қувватини йўқотиб, таъмирга муҳтож бўлиб қолган эди. Президентининг 2018 йил 4 январдаги 3461-сонли қарори мазкур гидротехника иншооти фаолиятида янги даврни бошлаб берди.

Фото:  "Халқ сўзи"

Гап шундаки, ушбу ҳужжатга мувофиқ,Қодирия ГЭС каскадини (ГЭС-3) модернизация қилиш бўйича инвестициявий лойиҳа амалга оширилмоқда.

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятидан маълум қилишларича, ГЭС-3нимодернизациялаш лойиҳаси “Гидропроект” АЖнинг малакали мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, қурилиш ва таъмирлаш ишлари “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ томониданолиб борилмоқда. Бу жараёнда зарур бўладиган жиҳозлар эса “Сувсаноатмаш” АЖ томонидан узлуксиз етказиб бериляпти. Натижада бунёдкорлар ишлари жадал суръатларда, икки сменда давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?