Бундай хизматларни йўлга қўйганлар ер солиғи ва мол-мулк солиғини камайтирилган ҳолда тўлайди
«Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилиниши билан агротехник хизматларни кўрсатувчилар ер солиғи ва мол-мулк солиғини камайтирилган ҳолда тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи тадбиркорларнинг талабига асосан, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси орқали ишсиз ёшлар замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи мутахассис сифатида ўқитилади. Ушбу жараёнда ёшларни тракторчи-машинист сифатида қайта тайёрлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан қопланади.
Шу тариқа, 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва агротехник хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларга бир қатор солиқ имтиёзлари берилди. Жумладан, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади. Бу имтиёзлар экин майдонларини лазерли ер текислагичлар орқали текислаш, ғўзани чилпиш (чеканка) ва дефолиация қилиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Шунингдек, маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳам солиқ ва божхона имтиёзлари яратилди. Қарорга кўра, ушбу корхоналар ўз эҳтиёжи учун хориждан олиб келинадиган бутловчи ва эҳтиёт қисмлари 2028 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади. Бу эса маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчиларининг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган бу чора-тадбирлар аҳолининг бандлигини ошириш ва соҳадаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Солиқ имтиёзлари ва мутахассисларни тайёрлаш харажатларининг қопланиши соҳада юқори самарадорликка эришиш имкониятини беради. Ушбу чоралар қишлоқ хўжалиги техникаларининг сифатли хизмат кўрсатиши ва техник инфратузилманинг янада ривожланишига туртки бўлади.
Қарор асосида кўзланган мақсадлардан бири — замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдир. Ҳукуматнинг мазкур ташаббуслари соҳани жадал ривожлантириш ва инвестициявий муҳитни яхшилашга қаратилган бўлиб, мамлакат аграр секторида муҳим ўзгаришларга олиб келиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг