Булунғурда янги 4 та мактаб, 1 та боғча фойдаланишга топширилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларидан бири бўлган Булунғур туманидаги 12-, 22-, 59-, 62-умумтаълим мактаблари ҳамда 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг янгидан қурилган қўшимча бинолари тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Тумандаги 320 ўринли 12-мактабга инвестиция дастури доирасида 1 миллиард 758 миллион сўм маблағ эвазига қўшимча 140 ўринли янги бино қурилган бўлса, 720 ўринли 22-мактабга ҳам мазкур дастур доирасида 1 миллиард 900 миллион сўм маблағ ҳисобига 360 ўринли қўшимча янги бино қуриб берилди.
59-, ва 62-мактаб ўқувчилари қуввати 180 ўринли бўлган қўшимча янги ўқув биноларига эга бўлишди.
Тумандаги қуввати 300 ўринли бўлган 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти учун инвеститция дастури асосида 5 миллиард сўм маблағ эвазига янги, қуввати 150 ўринли қўшимча бино қурилди. Эндиликда мазкур боғчанинг жами қуввати 450 ўринга етди.
Ушбу янги таълим, тарбия масканларининг очилиш маросимларида туман ҳокимлиги, сектор раҳбари, нуронийлар ва ёшлар, муассасаларнинг педагогик жамоаси ҳамда ота-оналар иштирок этишди.
Тадбирлар давомида сўзга чиққанлар бугун юртимизда келажак авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши, сифатли таълим олиши йўлида яратилаётган қулай шарт-шароитларга тўхталиб ўтишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг