Бухородан Қўқонга боришга энди бир соату 20 дақиқа кифоя
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Эндиликда бухороликлар ва кўҳна шаҳарга ташриф буюрган хорижий меҳмонларнинг Фарғона водийсига, аниқроғи, қадимий Қўқон шаҳрига боришлари учун 1 соату 20 дақиқа кифоя қилади. «Silk Avia» авиакомпанияси «Қўқон – Бухоро – Қўқон» йўналишида дастлабки парвозни амалга оширди.

«Бухоро» халқаро аэропортида замонавий ҳаво кемасида учиб келган водийлик меҳмонлар тантанали кутиб олинди. Улар кун давомида қадимий шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.
– Давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташрифи чоғида нафақат ташқи, балки ички туризмни ривожлантириш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш юзасидан топшириқлар берганди, – дейди Бухоро вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси масъул ходими Бобур Тўхсанов. –Мазкур йўналишнинг очилишидан айни шу мақсадлар кўзда тутилган. Бу каби рейсларнинг йўлга қўйилиши иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга, сайёҳлар сонининг ошишига, қимматли вақтни тежашга олиб келади, албатта. Қолаверса, биз 1 ноябрдан 30 ноябргача давом этадиган «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида шариф шаҳримизга Фарғона водийсидан кўплаб зиёратчилар ташриф буюради, деган умиддамиз.
Айтиш жоизки, шу йилнинг 9 ойида мамлакатимиз ҳудудларидан 3,1 миллион нафар маҳаллий аҳоли сайёҳ сифатида келиб, Бухоронинг диққатга сазовор жойларини томоша қилди. Йил охирига қадар бу кўрсатгич 3,5 миллион нафарни ташкил этиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг