Бухорода «Санитария-гигиена» хулосаси учун 500 минг сўм талаб қилган масъул қўлга олинди.
Тезкор тадбир давомида Ромитан тумани Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими ходими, туманнинг Афросиёб маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган С.Ш.исмли шахс, фуқаро К.Р.га «Ғазберон» ва «Қоқиштувон» маҳаллалари ҳудудида Давлат-шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилотини очиши учун «Санитария-гигиена» хулосасини тайёрлаб бериш эвазига 500.000 сўм талаб қилиб, Хоса қишлоғида жойлашган нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг ҳовлисида кимёвий ишлов берилган ушбу пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Ш. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг