Бухорода қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

17:14 20 Январь 2024 Жамият
427 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.Т. ва О.Б. ноқонуний даромад орттириш мақсадида жами 1 128 дона “Русская” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотиш учун “Lada largus” русумли автотранспорт воситасида“M.F.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконига олиб келган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер