Бухорода “Китобхон авлод” танлови ўтказилмоқда
Бухорода “Китобхон авлод” вилоят ҳокими кубоги танлови ўтказилиши ҳақидаги хабар юзлаб ўғил – қизлар қатори Ғиждувон туманидаги 4 – умумтаълим мактаби ўқувчиси Моҳинур Саматовани ҳам жуда қизиқтириб қўйди.
-Бадиий асарларни севиб ўқийман,- дейди у.- Мутолаа қилганларим юзасидан ота – онам, бобом мен билан суҳбат ўтказишади. Улар ҳамда тенгдошларим билан ўқиган китобларимиз бўйича баҳс – мунозара юритамиз. Танловга келсак, куни кеча бу тадбирнинг туман босқичида 10 -14 ёш тоифасидаги қатнашчилар орасида фахрли 2 – ўринни эгалладим. Хурсандман. Шу билан бир қаторда ҳали яна кўплаб китоблар ўқишим кераклигини ҳис қилдим.

Бадиий китоб Моҳинурга ўхшаган ёшларимизнинг билимига билим қўшади, уларнинг дунёқарашини бойитади. Оқу қорани танишга ўргатади.Ҳаётдан ўз ўринларини топиб кетишларига беминнат хизмат кўрсатади.Танловга келсак, у 10 – 14, 15 – 19 ва 20 – 30 ёш тоифасида ўтказилаяпти.Тадбир шартига мувофиқ, қатнашчилар классик ва замонавий адабиётимиз ҳамда жаҳон адабиёти намоёндалари қаламига мансуб еттитадан асар бўйича ўз зукколикларини синовдан ўтказишаяпти.Ҳар бир ёш тоифаси бўйича ғолиблар танловнинг якуний босқичида баҳслашадилар.Ғолиб ва совриндорларни қимматбаҳо совғалар кутмоқда.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг