Бухорода 51 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлди
Жорий йилнинг 3 май куни тахминан соат 10:00 ларда Бухоро шаҳар Ф.Хўжаев маҳалласида яшовчи, 51 ёшли аёл турли ички кечинмалар таъсирида, руҳиятида ўзгаришлар келиб чиққан.
Аёл шу сабабли Бухоро шаҳар Иброҳим Мўминов кўчасида жойлашган 8 (саккиз) қаватли қурилиши тугалланмаган бинонининг 8-қаватидан ўзини пастга ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлган.
Воқеа жойига тезкорлик билан етиб келган Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика катта инспектори катта лейтенант Мирзаев Иззат Чориевич у билан тушунтириш-музокара ишларини олиб бориб, ўз вақтида кўрган кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар натижасида ушбу нохуш якун топиши мумкин бўлган ҳолатнинг олди олиниб, аёлнинг ҳаёти қутқариб қолинди.
Ҳозирда ушбу аёлга Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси хотин-қизлар билан ишлаш бўйича бўлим ҳамда психологлар гуруҳи психолог ходимлари, бошқа мутасадди идоралар масъуллари томонидан тиббий-психологик ёрдам кўрсатилиб, воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг