Бухоро тасвирий санъат музейида ўзига хос кўргазма очилди
Фото: Халқ сўзи
Бухоро тарихини тубсиз денгизга менгзаш мумкин. Уни ўрганганингиз сайин аждодларимизнинг юксак ақлу заковати, билими, салоҳиятидан дарак берувчи янгидан – янги қирралар очилиб бораверади. Бухоро тасвирий санъат музейида шу бой ўтмишдан ҳикоя қилгувчи ўзига хос кўргазма ташкил этилди.
— Бухоро шаҳри тарихий марказининг ЮНEСКО халқаро ташкилоти Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилганига ўттиз йил тўлиши муносабати билан уюштирилган бу тадбирда фотослайдлар, халқ амалий санъати усталарининг ижодий ишлари намойиш этилмоқда, — дейди музей масъул ходими Раъно Эшонқулова. — Улар орқали ташриф буюрувчилар шаҳримизнинг бой маданий ва маънавий мероси, осори атиқалари билан танишиб, тасаввурларини бойитишади.
Дарҳақиқат, шаҳарнинг тарихий маркази 1993-йилнинг декабрида ЮНEСКО томонидан Колумбиянинг Картахена шаҳрида бўлиб ўтган ХVII сессияда Умумжаҳон номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган ва бу мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеалардан бирига айланганди. Ўшанда халқаро ташкилот Бухоронинг асрлар оша тўпланган бой маданий меросини алоҳида эътироф этган ҳолда, Буюк ипак йўли ёқасида жойлашган бу қадимий гўшанинг минтақадаги бошқа шаҳарлар ривожига ҳам туртки берганини таъкидлаганди.
Шаҳар тарихий марказига келсак, у 216 гектардан иборат. Бу ердаги масжиду мадрасалар, савдо карвонлари, хонақолар, қадимий уйлар, ҳунармандчилик буюмлари сайёҳларнинг катта қизиқишига сабаб бўлиб келяпти.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг