Бухоро шаҳрида кластернинг жинси маҳсулотлари савдо тармоғи иш бошлади
Яқинда “BCT Cluster” ва “ТCT Cluster” кластерлари раҳбари, сенатор Муртазо Раҳматов «Халқ сўзи онлайн»
Ниҳоят, кўплар орзиқиб кутган кун келди. Бухоро шаҳрида корхонанинг B Jeans дўкони иш бошлади.Шу муносабат билан тантанали маросим ўтказилди.

— B Jeans– бу "Bukhara Cotton Textile" ҚК МЧЖ (BCT) томонидан ишлаб чиқарилган янги маҳаллий жинси бренди саналади, — дейди мазкур корхона раҳбари О. Жумаев. — Биз очилиш маросимида йиғилган ушбу дўкон мамлакатимиздаги иккинчи савдо тармоғи ҳисобланади. Келгусида дўконлар тармоғини кенгайтириб, мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида, шунингдек яқин ва узоқ хорижнинг йирик шаҳарларида бир қатор филиалларни очишни режалаштирганмиз.
Айтиш жоизки, BCT корхонаси энг сўнгги русумдаги замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Уларни монтаж қилиш, ишлатишда хорижий мутахассислар билан бир қаторда маҳаллий ёш кадрларнинг ҳиссаси катта. Муҳандис
— Бельгия, Германия каби давлатлардан сотиб олинган замонавий ускуналарни монтаж қилиш ишларида қатнашиб, катта тажриба тўпладим, — дейди у. — Бугун эса меҳнатимиз самарасини кўриб, ғурурланиб турибман. Бизда тайёрланаётган жинси кийим-кечаклар жаҳон андазалари даражасида. Қаранг, ўзимизнинг далада етиштирилган пахтани чуқур қайта ишлаш асносида ана шундай харидоргир маҳсулотлар тайёрланмоқда. Айтмоқчи, B Jeans дўконининг дастлабки харидорларидан бири бўлдим. Жуда хурсандман. Савдо тармоғида 85 турдаги жинси кийим-кечаклар сотувга қўйилган.
Тадбирда корхонадаги иш жараёни, келгусидаги режалар тўғрисида сўз юритилди, савдо тармоғи имкониятлари билан танишилди.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг