Бухоро, Навоий ва Фарғонада «валютчик»лар ушланди
Бухоро, Навоий ва Фарғона вилоятларида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Х. фуқаро М.Р.дан 350 минг рублни 54,2 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари Конимех туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Э.Р. ва А.Т. фуқаро Г.М.га 4 минг долларни 52 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Марғилон шаҳридаги шу каби тадбирда эса фуқаролар У.Х. ва О.Т. фуқаро С.У.га 3,5 минг долларни 44,2 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолатлар юзасидан ҳозирда Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг