Бухоро давлат тиббиёт институти Туркиянинг бир қатор олий тиббий муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатди

12:08 30 Сентябр 2019 Жамият
3368 0

Бухоро давлат тиббиёт институти ректори А. Иноятов бошчилигидаги делегация Туркия Республикасининг Измир шаҳрида Соғлиқ билимлари университети томонидан ташкиллаштирилган “Она ва бола саломатлиги” конференциясида иштирок этди.

Конференция доирасида Туркиянинг бир қатор етакчи тиббий олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашиб, олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама этилди.

Жумладан, А. Иноятов Туркиянинг Эге университети касалхонаси бош шифокори, профессор Тунcай Гўксел учрашди. Мулоқот давомида Эге университетидаги шарт-шароитлар, университетнинг замонавий лабораторияси билан танишди. Томонлар ўртасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар академик алмашинуви, қўшма илмий лойиҳаларни ташкил этиш, ҳамкорликда қўшма дастурларни амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб олиб борилди.

Ўз навбатида, А. Иноятов Эге университети ректори, профессор Неcдет Будак ва университет бош врачи Тунcай Гўкселни Бухоро шаҳрига таклиф этди.
Шунингдек, ректор А. Иноятов Соғлиқ билимлари университетининг Измир шаҳридаги клиникасига ҳам ташриф буюриб, у ерда клиника бош жарроҳи Мустафо Эмироглу билан учрашди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йилидан Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузурида Туркиянинг соғлиқ билимлари университети факультети ва Малакали тиббий хизматлар мактаби жорий этилди.

А. Иноятов ва Мустафо Эмироглу ушбу факультетга қабул қилинган талабаларнинг клиникада амалиёт ўташ масалалари тўғрисида музокара олиб боришди. Ҳар иккала муассаса ўртасида амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар тўғрисида фикр алмашилди. Учрашувлар якунларига кўра барча муассасалар билан меморандумлар имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер