Бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 28 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнининг ҳуқуқий асосларини таъминлашда парламент аъзоларининг қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолиятини янада жонлантириш муҳим.
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Н. Исмоилов ялпи мажлисдаги кириш нутқида таъкидлаб ўтди.
Хусусан, бугунги кунда қуйи палатанинг кўриб чиқишида жами 28 та қонун лойиҳаси бўлиб, улардан 5 таси биринчи ўқишга, 18 таси эса иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.
Шунингдек, Спикер ўз нутқида парламент қуйи палатасида кўриб чиқилиши режалаштирилаётган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасига тўхталиб ўтди.
Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳаси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ энг муҳим масалаларни ҳал этишга қаратилган бўлиб, бугунги кунда қонун лойиҳасини қуйи палатанинг навбатдаги мажлисларида кўриб чиқиш учун барча зарур маълумотларни йиғиш ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг