Бугундан юртимиз бўйлаб “Паралимпия ҳафталиги” бошланди

16:28 01 Декабрь 2023 Спорт
249 0

Хабар берганимиздек, 1-7 декабрь кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга қаратилган “Паралимпия ҳафталиги” ўтказилади.

Ҳафталик доирасида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг қўлга киритган ютуқлари, уларнинг ибратли ҳаёт тарзи бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилади.

Шунингдек, Республиканинг барча туман ва шаҳарларидаги спорт таълим муассасаларида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия соғломлаштириш ва спорт мусобақалари ташкил этилади. Таълим муассасаларида ва меҳнат жамоаларида Паралимпия ҳаракатининг “Матонат мактаби” тарғибот тадбирлари ва давра суҳбатлари ташкиллаштирилади.
Паралимпия спорт турлари бўйича тренерлар учун турли тренинг-семинарлар, амалий машғулотлар кўргазмаси бўйича “Маҳорат дарслари” намойиш этилади.

14 та Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида маҳаллалардаги жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшлар учун “Очиқ эшиклар” куни ўтказилади. Натижада, иқтидорли ёшларни танлаб олиш, уларни параспорт турларига йўналтириш ва шу орқали спорт билан шуғулланувчилар қамровини янада кенгайтириш вазифалари амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер