Бугундан Аи-80 бензинини биржа савдолари орқали сотиш тўхтатилди
Фото: Spot
Президентнинг ««Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ижросига мувофиқ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан босқичма-босқич юқори октанли (Аи-92) автобензин ишлаб чиқаришга ўтиш ва сентябрь ойидан бошлаб биржа савдоларига фақат юқори октанли автобензин жойлаштирилиши режалаштирилган эди.
Шу боис, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти 2025 йил 2 сентябрдан бошлаб, Аи-80 бензинини биржа савдолари орқали сотишни тўхтатди, деб хабар бермоқда АЖ матбуот хизмати.
Билдирилишича, ўз навбатида Аи-92 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига чиқариш ҳажмлари оширилди. Шу вақтга қадар 1000 тонна Аи-92 бензини савдоларга қўйилган бўлса, бугунги кунда бу рақам 1720 тоннани ташкил этмоқда.
«Ички бозор талабидан келиб чиқиб, бу ҳажмларни ошириш имконияти мавжуд», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, жорий йил август ойида тадбиркор истеъмолчилар томонидан харид қилинган Аи-80 русумидаги автобензин ҳажмлари мажбурият ва мавжуд қолдиқлар доирасида сентябрь ойида ҳам ўз эгаларига етказиб берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг