Бугун сенатор Рустам Холмуродовнинг туғилган куни
Бугун Самарқанд давлат университети ректори, сенатор Рустам Холмуродов таваллуд топган кун.
Рустам Холмуродов 1949 йил 16 августда Самарқанд шаҳрида дунёга келган. 1972 йил Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини тугатган. У техника фанлари доктори, профессор.
Меҳнат фаолиятини 1977 йил Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида ассистент, катта ўқитувчиси вазифасидан бошлаган. Кўп йиллар таълим соҳасида фаолият юритган. 2003-2004 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.
Самарқанд давлат университетида Р. Холмуродов ташаббуси билан талаблардан келиб чиқиб 10 дан ортиқ янги таълим йўналишлари очилган, факультетлар сони 9 тадан 15 тага етказилган. Хорижий олий таълим муассасалари тажрибаларини ўрганиш асосида ўқув режа ва фан дастурлари янгидан шакллантирилган ва бунда потенциал иш берувчиларнинг таклифлари ҳам инобатга олинган.
Рустам Холмуродов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси сифатида ҳам самарали фаолият олиб бормоқда.
Рустам Холмуродов 2017 йил «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг