Бугун Республикамизда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон ҳудудида 28 январь куни турли об-ҳаво шароитлари кузатилиши кутилмоқда. Бир қатор ҳудудларда туман тушиши ва баъзи ерларда ёғингарчилик кузатилиши эҳтимоли мавжуд.
Пойтахт Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва тонгда туман тушиши мумкин. Шамол йўналиши шарқдан ғарбга ўзгариб, 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи эса 6-8 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёғингарчилик (қор) кузатилиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда бўлади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даража илиққача ўзгаради.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечга яқин ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши ва туман тушиши эҳтимоли мавжуд. Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи эса 5-10 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даража илиққача ўзгаради.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд вилоятида кечга яқин ёмғир ва қор кузатилиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи эса 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи эса 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи эса 4-9 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман кузатилиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг