Бугун пойтахтимизнинг Учтепа, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча ўчади

09:25 11 Апрель 2023 Жамият
586 0

Учтепа тумани Бешқайрағоч ва ТКАД кўчалари кесишмасида жойлашган юқори босимли газ қувурига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли, бугун, 11 апрель куни соат 09:00дан 18:00 га қадар:

Учтепа тумани аҳоли истеъмолчилари: «Кўксарой», «Ўрикзор» ва «Зарафшон» МФЙлардаги жами 4 600 та уй хўжалигида ва 2 та кўп қаватли уйдаги жами 60 та аҳоли хонадонида ҳамда ҳудуддаги 120 та улгуржи истеъмолчида;

Шайхонтоҳур тумани аҳоли истеъмолчилари: «Минг терак» МФЙда жойлашган 10 та кўп қаватли уйдаги жами 120 та аҳоли хонадонида, Янги турар-жой мажмуосидаги 72 та аҳоли хонадонида, Кўксарой кўчасидаги 30 та уй хўжалигида;

Шайхонтоҳур тумани улгуржи истеъмолчилари: Кўксарой мажмуаси, «Файз» миллий таомлари, Тиломсарой, Фатх қушхонаси, «Лидер газ» МЧЖ (АГТКШ), «Ибн сино» тўйхонаси МЧЖ, «ЭКСПАК Прес» МЧЖ, «Муборак мебель» МЧЖ, «ГЎШТ СУТ» корхонаси, «Чашмир» чойхонаси, «Разетка кабель» МЧЖ, «Илёс керамика» МЧЖ, «АКМАЛ БАЛИҚ» ЧП, «Уход бизнес» МЧЖ, «АКМАЛ УМИД БАРАКА» МЧЖ – жами 15 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Яшнобод тумани Оҳангарон кўчасида жойлашган газ тақсимлаш пунктида аниқланган носозликларни бартараф этиш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли, бугун, 11 апрель куни соат 10:00дан 17:00 га қадар:

Аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари: Ғалабаниниг 40 йиллиги 3-4 мавзесида жойлашган 30 та кўп қаватли уйдаги жами 1 200 та аҳоли хонадонида, «А.Темур» МФЙ, Улуғбек, Фурқат, Чўлпон кўчаларидаги жами 120 та уй хўжалигида ҳамда улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер