Бугун катта спорт фестивалига старт берилади

09:44 14 Май 2022 Спорт
258 0

Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармаси томонидан Федерация тасарруфидаги Яккасарой спорт мажмуасида спорт фестивали ўтказилади. 

Яккасарой тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур спорт байрами 15 май — Халқаро оила кунига бағишланади.

Мазкур фестивалда спортга қизиқувчи катта-ю кичик юртдошларимиз иштирок этишлари мумкин.

Спорт фестивали дастуридан спортнинг:

— 5 минг метрлик масофада юриш;

— гимнастика;

— шахмат;

— шашка;

— стол тенниси;

— дартс;

— бадминтон турлари ўрин олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер