Бугун аёллар кураши бўйича Осиё чемпионатига старт берилади

11:24 21 Апрель 2022 Спорт
1304 0

Архив сурат

Айни кунларда Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор.

Бугун қитъа чемпионати доирасида аёллар кураши бўйича беллашувлар бошланади. Ушбу йўналишда иштирокчиларнинг камлиги боис деярли барча вазн тоифаларида баҳслар айлана тизимда ўтказилади. Яъни, ғолиб курашчиларнинг ўзаро беллашуви якунида аниқланади.

Мусобақанинг бугунги дастурида беш нафар курашчи қизимиз Осиё чемпионати медаллари учун баҳсларга киришади.

Қуйида Осиё чемпионатида ғолиблик учун гиламга тушадиган қизларимиз билан танишинг:

-50 кг: Жасмина Иммаева (Ўзбекистон), Намунтсесег Тсунд Очир (Мўғулистон), Ремина Ёшимото (Япония), Миран Чеон (Ж.Корея);

-55 кг: Сардиназ Жиенбаева (Ўзбекистон), Альтин Шагаева (Қозоғистон), Уми Имаи (Япония), Отгонжаргал Ганбатар (Мўғулистон), Сушма Шокин (Ҳиндистон);

-59 кг: Дилфуза Аимбетова (Ўзбекистон), Сарита Сарита (Ҳиндистон), Сара Натами (Япония), Диана Каюмова (Қозоғистон), Шувдор Батаряв (Мўғулистон);

-68 кг: Азода Эсбергенова (Ўзбекистон), Далгерма Энхсайхан (Мўғулистон), Наруха Матсуюки (Япония), Соника Худа (Япония);

-76 кг: Валентина Торениязова (Ўзбекистон), Гулмарал Еркебаева (Қозоғистон), Ариунжаргал Ганбат (Мўғулистон).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер