Британия музейидаги йирик таъмирлаш туфайли Розетт битиктоши экспонатлар қаторидан олиб ташланади
Фото: Christian Lendl
Британия музейи миср иероглифларини ўқишда дастур вазифасини бажарган Розетт битиктошини музей экспонатлари қаторидан олиб ташламоқчи. Бунга сабаб музейдаги кенг қамровли таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани бўлиши мумкин.
Айрим тадқиқотчилар бу битиктош Мисрга қайтарилиши мумкинлигини ҳисобга олган музей маъмурияти унга шунчаки эътибор қаратмаётганини важ қилмоқда. Хусусан, Мисрнинг собиқ қадимий буюмлар вазири Захи Ховас анча йиллардан бери экспонатни Мисрга қайтаришга чақириб келади. Бундай чақириқлар расмий доирада келишилмагани учун музей бундай қарорга келмаган.
Милоддан аввалги 196 йилда тошга ўйиб ёзилган битиктош қадимги Миср ёзувини ўқиш учун дунё олимларига дастуриламал вазифасини ўтаган. Уч тилда ёзилган битиклар бугунги кунгача дунё олимлари ҳамда санъат ихлосмандлари эътиборини тортиб келади.
Британия музейидаги таъмирлаш ишлари кейинги ҳафта бошланиши кутилаётган бўлиб, реконструкцияга 1 миллиард фунт стерлинг ишлатилиши айтилмоқда. Музей узоқ муддатли таъмирлаш ишларига муҳтож эканлиги айтилган бўлиб, 1914 йилдан бери ўзгартирилмаган.
Диёра Саидова, ЎзДЖТУ талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг