Британия Колумбияси Қонунчилик ассамблеяси спикери парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрмоқчи
Фото: "Халқ сўзи"
Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси (қароргоҳи Вашингтон шаҳрида) Жавлон Ваҳобов Канаданинг Британия Колумбияси провинциясига ташрифи доирасида Қонунчилик ассамблеяси спикери Раж Чоухан билан учрашди.
Дипломатик ваколатхонамиздан маълум қилишларича, музокаралар аввалида Канада томонига Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган ислоҳотлар натижалари, шунингдек, парламентнинг ролини ҳамда умуман қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ролини оширишда эришилган ютуқлар тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, Олий Мажлис ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарорлар қабул қилиш жараёнидаги ва демократик ислоҳотларни амалга оширишдаги ўрни тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Спикер Р. Чоухан Британия Колумбияси Қонунчилик Ассамблеясидаги дипломатик миссиямиз делегациясини самимий қутлаб, ушбу ташриф Ўзбекистон ҳукумати мутасаддиларининг Канаданинг ғарбий қисмига илк сафари эканлигини таъкидлади. Депутат Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон билан яхши таниш эканини, чунки унинг тарихий ватани (Ҳиндистон) билан республикамиз Буюк ипак йўли, саркарда Захриддин Муҳаммад Бобур, Тошкент декларацияси сифатида тарихга кирган Ҳиндистон — Покистон тинчлик музокаралари каби бир қатор тарихий алоқаларга боғлаб туришини айтди.
Канада томони Британия Колумбияси Қонунчилик ассамблеяси хорижий давлатлар билан фаол ҳамкорлик қилишини, чет мамлакатлари билан парламентлараро келишувлар имзолаш анъанаси борлиги ҳақида айтиб берди. Хусусан, Р. Чоухан Қонунчилик ассамблеяси Ҳиндистон, Жанубий Корея, Шотландия, Гана ва Ирландия билан шартномалар имзолаганини қайд этди.
Дипломатик ваколатхонамиздан маълумотига кўра, музокаралар якунида халқ депутатлари Кенгашлари ва Олий Мажлис билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида яқин вақт ичида Британия Колумбияси Қонунчилик ассамблеяси спикери Р.Чуҳани бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Британия Колумбияси Қонунчилик Ассамблеяси провинциянинг қонун чиқарувчи органи бўлиб, у 85 та сайлов округидан сайланган 85 нафар депутатдан ташкил топган. Канаданинг бошқа провинцияларида нфарқли ўлароқ Қонунчилик Ассамблеясининг аъзоларинг хилма-хиллигидир. Хусусан Британия Колумбияси депутатлари 30 дан ортиқ тильда сўзлашадилар ва улардан 9 таси иккинчи тил сифатида мактаблар дастурларига киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Р.Чоухан 2005 йилдан бери Британия Колумбияси Қонунчилик Ассамблеясининг аъзосидир. У 2020 йил провинция Қонунчилик Ассамблеяси Спикери этиб сайланган, аввалроқ эса (2017-2020 йилларда) спикери ўринбосари бўлиб фаолият юритган. Р.Чоухан Канада фермер хўжалиги ишчилари уюшмаси асосчиси ва Британия Колумбия касалхонаси ишчилари уюшмаси раҳбари бўлган. 2003 йилдан бери у Британия Колумбиясидаги Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари надавлат ташкилотининг вице-президенти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- «Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
- Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги узоқ йилдан бери ёпиқ турган назорат-ўтказиш пункти очилади
- Инновацион ишланмалар ва илғор технологиялар намойиши
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг