Божхоначи аёл ходимлар билан учрашув ўтказилди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Божхона қўмитаси раиси маслаҳатчиси, Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси Умида Пирмухамедова Сурхондарё вилоятида бўлиб, бошқарма аппарати ва божхона постларида йигитлар билан елкама-елка хизмат қилаётган аёл ходималар билан учрашди.
Хусусан, «Айритом», «Гулбаҳор», «Сариосиё», «Термиз аэропорти» ва «Сариосиё» темир йўл чегара божхона постларида ўтказилган учрашувлар давомида шаҳодатланган ва эркин ёлланган аёл ходималар билан бирма-бир суҳбатлашилди. Уларнинг тизимни ривожлантириш, иш унумдорлиги ва сифатини ошириш йўналишидаги таклифлари, муаммолари ўрганилди. Ушбу жараёнда, божхона постларида аёл ходималар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, Термиз шаҳар ҳамда Шарғун шаҳарчасидаги хизмат уйларида божхона ходимларининг турмуш ўртоғи ва оила аъзолари билан суҳбатлашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг