Божхона тизимида товар билан боғлиқ баъзи ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинмоқда
Ҳукумат қарори билан 2021 йил 2 декабрдаги 727-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бунда товарларни божхона муҳрлари остида ташишга рухсат берувчи гувоҳномасини олиш бўйича янги ахборот тизими жорий этилмоқда.
Қарорга кўра, автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш, амал қилишини тугатиш, бекор қилиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш бўйича ахборот тизимини жорий этиш йўли билан ҳужжатларни қоғоз нусхада талаб қилишдан воз кечилади. Бу қоғозбозликка барҳам беришда ҳам яхши қадам бўлади.
Бундан ташқари, ушбу гувоҳномани олиш бўйича мурожаатларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва ”Лицензия” ахборот тизими орқали кўриб чиқиш механизми жорий этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг