Божхона назорати товар, транспорт воситалари, шахсларнинг хавф даражаларига қараб ихтисослашади
Эндиликда товарлар расмийлаштируви жараёнида божхона органларининг «Хавфларни бошқариш» ахборот тизими рангларга ажратилган йўлаклар орқали товар, транспорт воситалари ва шахсларнинг хавф даражалари ҳамда уларга нисбатан қўлланиладиган божхона назорати шаклини белгилайди.
Бунда «яшил йўлак» хавф даражаси паст бўлган товарлар бўлиб, автоматик расмийлаштирилади. «Сариқ йўлак» хавф даражаси ўрта, божхона назоратининг айрим шакллари қўлланилади (лекин божхона ва шахсий кўрик бундан мустасно), «қизил йўлак» хавф даражаси юқори, божхона назоратининг бир ёки бир нечта шакллари мажбурий амалга оширилади, «кўк йўлак» божхона назорати эса товарлар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан сўнг ишлайди.
2025 йил 1 октябрдан бошлаб товарларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилиш учун барча сертификат ва рухсатномалар фақат «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилади.
2026 йил 1 сентябрдан эса божхона қўмитаси логистика хизматларини ўз ичига олган махсус ахборот платформасини ишга туширади. Бундан ташқари, чегара ўтказиш пунктлари яқинида янги божхона терминаллари қурилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, бир хил товарлар учун битта ташқи савдо шартномаси доирасида фитосанитар ва экологик сертификатлар, карантин рухсатномалари, ветеринар рухсатномалар ҳамда мувофиқлик сертификатлари 1 йил муддатга бир марта тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг