Боткенда “Олтин куз” Қирғизистон-Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтди

19:17 16 Ноябрь 2023 Маданият
128 0

Боткен шаҳрида “Олтин куз” Қирғизистон–Ўзбекистон қўшма қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ярмарканинг очилиш маросимида Қирғизистон Президентининг Боткен вилоятидаги вакили ўринбосари Тимур Мадяров, Боткен тумани ҳокими Учқунбек Жоробоев, Боткен шаҳри ҳокими Имомназар Бурканов, Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов, Сўх тумани ҳокими ўринбосари Муслимбек Мавлонбеков, шунингдек, ушбу ҳудудлар аҳолиси, фермер ва тадбиркорлари иштирок этди.

Тадбир Риштон ва Сўх туманлари, шунингдек, Боткен шаҳри ва Боткен тумани ҳокимликлари томонидан икки мамлакат фермерларини қўллаб-қувватлаш ва икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Кўргазмада Ўзбекистон ва Қирғизистон фермерлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиш этилди.

Қирғизистон Президентининг Боткен вилоятидаги вакили ўринбосари Тимур Мадяров кўргазманинг очилиш маросимидаги нутқида ушбу ярмарка Боткен ва Фарғона вилоятлари ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун фойдали платформа бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?