Бўстонлиқ туманида «Нафосат» фестивали ўтказилди

16:58 25 Март 2021 Маданият
1184 0

Шу кунларда Тошкент вилоятида «Нафосат» фестивали ўтказилмоқда.

Хусусан, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданиятини янада ривожлантиришга қаратилган «Нафосат» фестивали бўлиб ўтди.

Унда Сенат мутасаддилари, Комиссия аъзолари, Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари, дизайнерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда жамиятимизда хотин-қизларнинг мавқеини янада юксалтириш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масалалари давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланганлигини қайд этди.

Фестиваль доирасида дизайнерлар томонидан яратилган композициялар тақдимоти ўтказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер