Бош вазир конституцияга хилоф ҳаракати учун лавозимидан бўшатилди. Таиланд Конституциявий суди вазирни айбли деб топган
Фото: binance.com
Таиланд Конституциявий суди бош вазир Сеттха Тхависинни конституцияни бузганлиги учун лавозимидан четлатди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Суд қарорига кўра, Тхависин собиқ адвокат Пичит Чуенбанни ўз кабинетига тайинлаш орқали «ахлоқсиз ҳаракат қилди» деб топилган. Қайд этилишича, Пичит илгари порахўрликка уриниш учун қамалган ва юқори давлат органига ишлашиши яхши иш сифатида қаралмаган. Бу қарор Сеттхани сўнгги 16 йил ичида суд томонидан ишдан бўшатилган учинчи Таиланд бош вазирига айлантирди.
Бир йилдан камроқ вақт давомида ҳукумат раҳбари бўлган Сеттха афсусда эканлигини билдирди, лекин суд қарорини ўзгартирмаслигини билдирган. Таиланд парламенти янги бош вазирни сайлагунча унинг ўрнини вақтинчалик раҳбар эгаллайди. «Ушбу суд ҳукм Таиланддаги сиёсий беқарорликни кучайтиради», деб ёзади BBC.
Таиланддаги сиёсий манзара, айниқса, ўтган йилги умумий сайловлардан сўнг кескинлашган. Ислоҳотчиларнинг «Move Forward» партияси энг кўп овоз тўплади, бироқ ҳарбийлар томонидан тайинланган сенат уларга ҳукумат тузишида тўсқинлик қилганди. Бунинг ўрнига иккинчи ўринни эгаллаган мухолифатдаги «Pheu Thai» партияси коалиция тузиб, Сеттхани бош вазирликка номзод сифатида илгари сурганди.
Қайд этиш керакки, Сеттханинг тайинланиши Таиланддаги тўққиз йиллик ҳарбий бошқарувни тугатганлиги билан ажралиб туради. Таиланд Конституциявий судининг ушбу қарори якуний ҳужжат ҳисобланади ва аппеляция беришнинг имкони йўқ.
Аввалроқ, Энтони Блинкен 20 миллиард долларлик қурол етказиб беришга рози бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- «Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
- Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги узоқ йилдан бери ёпиқ турган назорат-ўтказиш пункти очилади
- Инновацион ишланмалар ва илғор технологиялар намойиши
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг