АҚШ яна Исроилнинг ортига ўтди. Энтони Блинкен 20 миллиард долларлик қурол етказиб беришга рози бўлди
Фото: bgvoice.com
Америка Қўшма Штатлари Исроил билан қиймати 20 миллиард АҚШ доллардан ортиқ бўлган муҳим қурол етказиб бериш битимини маъқуллади. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, шартнома Исроилнинг мудофаа қобилиятини ошириш учун «F-15» қирувчи самолётлари ва танк ўқ-дорилари каби илғор қуролларни етказиб беришни ўз ичига олади. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ушбу лойиҳани маъқуллаган.
Қуролларни етказиб бериш бир неча йил давом этиши кутилмоқда. Биринчи пакет 2029 йилга қадар амалга оширилади. Шартнома шунингдек, Исроилнинг «F-15» самолётлари парки учун махсус тўпламларни ҳам ўз ичига олади.
Қарор Исроил ва ХАМАС ўртасида давом этаётган можаро фонида қабул қилингани можаронинг давомийлигини ошириб юбориши мумкин. Исроилнинг тинимсиз ҳужумлари ортидан Ғазода 10 мингдан ортиқ тинч аҳоли қурбон бўлган бўлиб, ушбу талафотлар касалхоналардан тортиб, тинч аҳоли уйларигача етиб борган.
Яқинда Байден маъмурияти Исроил томонидан Ғазонинг аҳоли гавжум ҳудудларига ҳаво ҳужумлари уюштирилишидан хавотирланиб, баъзи бомбаларни Исроилга етказиб беришни кечиктирганди. АҚШ музокаралар бошлаш кераклигини қайта-қайта айтаётган бўлса-да, жанг учун қуролларни етказиб беришдан тийилмаяпти.
Аввалроқ, Доналд Трамп Венесуэлага қочиб кетмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг