Бош ҳужжат лойиҳаси халқ орасида қўллаб-қувватланяпти

15:47 11 Апрель 2023 Сиёсат
443 0

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Кеча парламент делегациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига ташрифи бошланди. Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигидаги делегация Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида кутиб олинди.

Депутатлар гуруҳининг ташриф дастури жуда бой бўлиб, сайловчилар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, жамоатчилик фаоллари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказишни ўз ичига олади. Тадбирларнинг асосий мавзуси – 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Конституциясини янги таҳрирда қабул қилиш бўйича референдумга тайёргарликнинг бориши.

«Темурбеклар мактаби»да бўлиб ўтган биринчи учрашувда иштирокчилар бўлажак референдумнинг муҳимлигини таъкидладилар. Маҳаллий Кенгашлар депутатлари йиғилганларнинг эътиборини Қорақалпоғистонда истиқомат қилаётган фуқароларнинг бўлажак референдумга нисбатан юксак кайфиятига, янгиланаётган Конституция лойиҳаси халқ орасида қўллаб-қувватланаётганига қаратди.

Ҳаётдан аниқ мисоллар асосида мустақиллик йилларида ҳудудда эришилган натижалар, фуқароларнинг турмуш шароити сифат жиҳатидан яхшилангани кўрсаткичлари келтирилди.

Депутатлар «Нукус wиндоwс профиль» МЧЖ меҳнат жамоаси билан учрашув ўтказди, уларнинг иш ва турмуш шароити билан қизиқди. Корхона ходимлари халқ вакилларига бўлажак референдум юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, уларга атрофлича жавоб олдилар.

Нукус шаҳрида депутатларнинг Сарвиноз маҳалласи фуқаролари билан учрашуви очиқлик ва конструктивлик руҳида ўтди. Маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш, уларга зарур маълумотларни етказиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш масалалари муҳокама қилинди.

Депутатларнинг фермерлар, хусусан, Кегейли тумани фермер хўжаликлари вакиллари билан ўтказган учрашувлари ҳам самарали бўлди. Қишлоқ хўжалиги кластерлари фаолияти атрофлича муҳокама қилиниб, ижро ҳокимияти вакиллари иштирокида фермерлар томонидан кўтарилган бир қатор амалий масалалар ҳал этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер