Болливуд юлдузи Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетилди

Фото: «Ўткинчи дунё» филмидан кадр
Болливуднинг машҳур актёри Сайф Али Хоннинг уйига босқинчи бостириб кирган. Босқинчининг ҳужуми натижасида актёр кўплаб пичоқ жароҳатлари орттириб касалхонага ётқизилди, деб хабар бермоқда BBC нашри.
Маълумотларга кўра, ҳужум пайшанба куни эрталаб Хон оиласи билан яшайдиган Мумбай шаҳрининг юқори даражадаги маҳалласида содир бўлган.
Шаҳар полициясининг таъкидланишича, актёр уйига ярим тундан кейин кириб келган номаълум эркак билан тортишиб қолган. Натижада Сайф Али Хон бир неча бор пичоқланган.
«Воқеа ўғирлик қилишга уриниш ортидан содир бўлган бўлиши мумкин», — дейди актёрнинг реклама гуруҳи вакили.
Воқеадан сўнг Актёр Сайф Али Хон зудлик билан шаҳарнинг «Лилавати» касалхонасига ётқизилган.
Касалхона бош операция директорининг айтишича, актёр олти марта пичоқланган, улардан иккитаси жуда хавфли жароҳат саналиб, анча чуқур жойлашган. «Актёр ҳамон операция қилинмоқда», — деб қўшимча қилади у.
Полиция аллақачон суриштирув ишларини бошлаб юборган, дейилади хабарда.
Маълумот учун, актёр Саиф Али Хон 1970 йилда таваллуд топган. Фаолияти давомида кўплаб филмларда рол ижро этган, кўплаб филмларда продюссерлик қилган.
Актёр ўзбек томошабинларига «Ўткинчи дунё», «Салом Намасте», «Қурбон», «Қалбим ўғриси», «Пойга», «На сен биласан, на мен» каби машҳур филмларда ижро этган роллари орқали яхши таниш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- «Билмак Навоийни — зўр маърифат нишони...»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг