Болгарияда чўкиб кетган ўзбекистонликнинг жасади олиб чиқилди

Видеодан кадр
Кеча, 8 август куни Болгариянинг Созополь шаҳрида дўстлари билан чўмилишга борган 22 ёшли ўзбекистонлик талаба қоятошлар орасига қисилиб қолиб, ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасади сув остидаги йирик қоятошлар орасидан олиб чиқилганини маълум қилди.
Билдирилишича, Созополь шаҳридаги Каваците соҳилида чўкаётган украиналик қизни қутқаришга уриниш чоғида ҳалок бўлган 22 ёшли Ж.М.нинг жасади ҳодисадан 2 кун ўтиб, бугун, 9 август куни Болгария Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизматлари томонидан сув остидаги йирик қоятошлар орасидан олиб чиқилган.
Қайд этилишича, ҳозирда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Болгариядаги Фахрий консуллик билан ҳамкорликда марҳумнинг жасадини Ватанга қайтариш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрмоқда.
Воқеа жорий йилнинг 7 август куни Созополь шаҳридаги Каваците соҳилида юз берган. Тошкент вилоятида яшовчи 22 ёшли Ж.М. чўкаётган украиналик қизни қутқаришга ҳаракат қилиш жараёнида кучли тўлқинлар таъсирида назоратни йўқотган ва сув остидаги йирик қоятошлар орасига қисилиб қолган.
Бургас вилояти Созополь шаҳар ҳокимияти ва ФВБ томонидан берилган маълумотларга кўра, ўтган вақт давомида денгиздаги кучли тўлқинлар сабабли марҳум жасадини қоятошлар орасидан олиб чиқиш ишлари жуда қийин тус олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг