Бўлажак иқтисодчиларга дипломлар топширилди (фотожамланма)

Фото: Сирожиддин Воҳидов, «Халқ сўзи»
Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети Тошкент филиалида олийгоҳни тамомлаётган талабалар учун битирув кечаси, диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда университет жамоаси ва талабалардан ташқари бир қатор нуфузли меҳмонлар, парламент вакиллари, дипломатик корпус вакиллари, университетлар раҳбарияти иштирок этди.
Плеханов номидаги Россия иқтисодиёти университети битирувчиларига иш берувчилар томонидан бўлган талаб даражасига кўра, топ университетлар қаторига киради. Халқаро савдо, Молия ва кредит, Корхона ва ташкилотлар иқтисодиёти, Ижтимоий ва меҳнат муносабатлари иқтисодиёти каби йўналишларда мутахассислар тайёрланади. Бу йили ҳам 170 нафар бакалавр ҳамда 30 та магистр талабалар ўқишни тамомлаб, янги ҳаётга қадам ташлашди. Уларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган "Халқ сўзи" фотомухбири фоторепортаж тайёрлади.
Фото: Сирожиддин Воҳидов, «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
- Сардобанинг сири нимада?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг