Болаларни эрта ёшдан ривожлантириш: халқаро лойиҳа – амалда

Фото: Халқ сўзи
Наманган вилояти Косонсой туманида ўтган йили Халқаро тараққиёт уюшмаси ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигидаги «Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш» лойиҳаси асосида «Илк ривожланиш маркази» ташкил этилган эди. Айтиш керакки, ўтган қисқа вақт мобайнида 730 та оиланинг 863 нафар, шу жумладан, марказнинг ўзида 14 та ўйин гуруҳи ташкил этиш орқали 358 нафар, уйга ташриф модели бўйича эса 276 та оиланинг 302 нафар фарзанди мактабгача таълимга қамраб олинди. Айни пайтда 39 нафар алоҳида (соғлиги туфайли) таълимга муҳтож бола билан коррекцион ишлар олиб борилмоқда. Демакки, бу лойиҳа доирасида 60 та янги иш ўрни яратилганидан дарак. Энг муҳими, «уйга ташриф» модели бўйича чекка ва олис ҳудудларда яшовчи, боз устига оилаларнинг ижтимоий аҳволи туфайли мактабгача таълим ташкилотига қатнаш шароити бўлмаган болаларга якка тартибда таълим-тарбия берилиши алоҳида диққат молик. Малакавий тайёргарликдан ўтган 40 нафар тарбиячи оилаларга ташриф буюради ва ана шу хонадонларнинг ўзида машғулотларни ўтказади.
Наманган вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари учун ўтказилган пресс-турда мазкур марказ фаолияти билан яқиндан танишиш имконияти яратилди. Иштирокчилар марказдаги шарт- шароитлар, таълимга татбиқ этилаётган ўқув-методик қўлланмалар, замонавий ўйинчоқлар, умуман олганда, тарбияланувчилар учун яратилган барча шароитлар, уларнинг сифат кўламларини кўздан кечирди.
— «Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида Косонсой педагогика коллежи базасида ташкил этилган ушбу марказда тажриба-синов тариқасида уч турдаги моделда таълим-тарбия ишлари йўлга қўйилди — дейди Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси матбуот котиби Саидолим Абдураҳмонов. — Лойиҳани амалга ошириш 2020 – 2024 йилларга мўлжалланган. 2023 йилда марказдаги ўйин гуруҳлари 20 тага, болалар қамрови эса 760 нафарга етказилади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг