Шерзод Шерматов гибрид таълим масаласига муносабат билдирди

16:25 18 Август 2021 Жамият
2553 0

Аввалроқ, Халқ таълими вазирлиги янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилган эди.

Кеча, 17 август куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Халқ сўзи» мухбири Инобат Аҳатова билан суҳбатда гибрид таълим борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Мен онлайн таълим тарафдори эмасман. Биз  анъанавий дарслар тарафдоримиз. Гибрид дегани ҳамма ўзбошимчалик билан иш тутади, мактабга хоҳласа боради, хоҳласа бормайди дегани эмас. Маҳаллий кенгашлар мактабларни вақтинчалик ёпса, ўқувчилар 3-10 кун онлайн, кейин яна анъанавий шаклда ўқийди.

Тўғри, олдин биз эркинлик қилдик, ота-ота ўзи танласин дедик, лекин иккинчи томондан болалар орасида жиноятчилик сони ошиб кетди, тарбиясизлик кўпайиб кетди. Онлайн ўқияпман деб, қашқадарёлик бола Тошкентда бозорда юрибди. Буни бизга нима кераги бор?!

Шу фурсатдан фойдаланиб ота-оналарга мактаб таълими мажбурийлигини, ота-онанинг болани мактабга боришини таъминлаб беришига мажбурлигини, акс ҳолда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтиш керак. Онлайн деган нарса баҳона бўлиб қолиши керак эмас. Биз тартибни янада кучайтирамиз ва имкон борича ҳамма мактабларни анъанавий қилиш ҳаракатидамиз.

Албатта, пандемия кучайиб кетса, республика комиссияси қаттиқроқ қарор қиладиган бўлса, мажбур бўламиз онлайн дарсга ўтишга, – дейди вазир.

Вазирнинг маълум қилишича, вазирлик томонидан ота-оналар ўртасида сўровномалар қилинмоқда. Уларнинг ҳам фикри ўрганилади.

— Лекин, менинг шахсий фикрим – ҳеч қанақа ривожланган технология ҳақиқий мактабнинг ўрнини босмайди. Мактаб болага нафақат билим беради, уни ҳаётга тайёрлайди, унда ижтимоий кўникмаларни шакллантиради.

Уч йилдан бери коллеждан мактабларга ўтилган пайтда жиноятчилик сони камайиб келаётган эди. Лекин, афсус, онлайн таълим вақтида болалар ўртасида жиноятчилик сони ошиб кетди.

Ота-оналар болани ўқишига ҳалақит қилса, болага мактабга бормайсан деб қаршилик қиладиган бўлса, биз мажбур бўламиз чора кўришга, – дейди вазир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер