Ўзбекистонда янги ўқув йилида ҳам мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом этиши кутилмоқда
Янги 2021-2022 ўқув йили яқинлашгани сари ота-оналардан унинг қандай шаклда бўлиши борасида кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Ҳолат бўйича Халқ таълим вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд қилинишича, Халқ таълими вазирлиги янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилади. Бунда мактабда юзага келадиган вазиятга қараб мактаб Санитария-эпидемиология назорати Марказлари таклифига асосан маҳаллий кенгашлар қарорларига кўра айрим мактаблар карантинга ёпилиб масофавий тизимга ўтказилиши мумкин.
Бундай ҳолатларда ўқувчилар таълимни вақтинча масофавий шаклда уйдан давом эттиради. Ўқувчининг масофадан таълим олишига имконият яратиш мақсадида Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида эфирга узатилаётган дарслар давом эттирилади.
Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги анъанавий таълимни тўлиқ тикланиши учун барча тизим ходимларини тезроқ вакцина олишларини сўраб қолади. Ҳеч қандай энг замонавий масофавий таълим тизими ҳам бевосита мактабдаги таълим ўрнини боса олмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг