Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказига директор тайинланди
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Полатова Джамила Шагайратовна Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.
Д. Полатова 1998 йили II Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, клиник ординатура ва аспирантура босқичларида таҳсил олган.
Меҳнат фаолиятини Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида катта илмий ходимликдан бошлаб, етакчи илмий ходим, бўлим илмий раҳбари вазифаларида меҳнат қилган.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Д. Полатова тайинловга қадар Тошкент давлат стоматология институтининг онкология ва тиббий радиология кафедраси мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг