Боку ва Санкт-Петербург футбол бўйича Европа чемпионати мезбонлари сафидан чиқарилиши мумкин

17:54 16 Октябр 2020 Спорт
1186 0

Озарбайжоннинг Боку ва Россиянинг Санкт-Петербург шаҳарлари келгуси йили футбол бўйича бўлиб ўтадиган Европа биринчилиги мезбонлари сафидан чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Sun нашри хабар берди.

«УЕФА 2021 йилги чемпионатни илгари режалаштирилганидек 12 та шаҳарда ўтказиб бўлмаслигини тан оляпти. Ҳозирги кунда Арманистон билан ихтилоф ҳолатидаги Озарбайжоннинг Боку ва Россиядаги Санкт-Петербург рўйхатдан чиқариладиган дастлабки шаҳарлар бўлиб турибди», деб ёзади газета.

Айни пайтда Россиядаги пандемик вазият Санкт-Петербургни мезбонлар қаторидан чиқариш учун сабаб сифатида кўрсатиб ўтилган.

Хабарингиз бор, жорий йил ўтказилиши керак бўлган қитъа биринчилиги пандемия туфайли келгуси йилга қолдирилган эди. Ўйинларни 11 июндан 11 июлга қадар Боку, Будапешт, Мюнхен, Копенгаген, Дублин, Билбао, Рим, Амстердам, Санкт-Петербург, Бухарест, Глазго ва Лондон шаҳарларида ўтказиш мўлжалланаётганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер