Боку AZAL самолёти ҳалокати бўйича тергов натижаларини яқинда очиқлайди

13:43 02 Июль 2025 Дунё
184 0

Фото: Reuters

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида «Озарбайжон ҳаво йўллари» (AZAL) авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ҳалокати юзасидан олиб борилган тергов натижалари яқин кунларда эълон қилиниши мумкин. Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси маълум қилди.

Озарбайжон Бош прокуратураси Тергов бошқармаси бошлиғи Неймар Авазовнинг айтишича, тергов уч давлат томонидан олиб борилмоқда. 100 га яқин экспертиза тайинланган. Озарбайжонлик мутахассислар Қозоғистонда кенг кўламли муҳокамалар ўтказган.

Аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Россия ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни бузмоқчи бўлганлар нима қилаётгани ҳақида яхшилаб ўйлаб кўришлари кераклигини айтган эди. «Ўйлайманки, икки халқ учун дўстлик муносабатлари ниҳоятда муҳим ва уларни бузмоқчи бўлганлар нима қилаётгани ҳақида яхшилаб ўйлаб кўришлари керак», — дейди Захарова.

Аввалроқ БМТ Бош котиби вакили Стефан Дюжаррик ташкилот Россия ва Озарбайжон муносабатларида кескинлик кучайганидан хабардор эканлигини ва можарони дипломатия йўли билан ҳал этиш тарафдори эканини айтган эди. У «Спутник» журналистларининг Бокуда ҳибсга олинишини изоҳлар экан, расмий можаро томонлари матбуотнинг тўсиқсиз ишлашини кафолатлашига умид билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер