Боксчиларимиз Олимпиада медали сари дадил қадам ташлашди
Бугун икки нафар боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ва Элнур Абдураимов (-63 кг) Токио-2020 Олимпия ўйинларининг медали сари навбатдаги муваффақиятли юришни амалга оширдилар. Ҳар икки боксчимиз ҳам чорак финал учун кечган жангни ажойиб ўтказиб, мухлисларимизнинг кайфиятини кўтаришди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Хусусан, боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров Токио-2020 Олимпия ўйинларининг навбатдаги кун беллашувларини ғалаба билан бошлаб берди. Вакилимиз Кабо-Верде вакилини мағлуб этиб, чемпионликни ҳимоя қилиш йўлида муҳим қадам ташлади.
Нимчорак финал босқичи доирасидан ўрин олган мазкур беллашув Варела Даниэлга қарши ўтди. Шубҳасиз, тажриба ва маҳорат бобида анча устун бўлган Зоиров баҳсни ўз фойдасига ҳал қилишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, вакилимиз чорак финалга йўл олмоқда. Ярим финал учун кечадиган беллашувда боксчимизга Филиппин ва Жазоир вакиллари ўртасидаги баҳс ғолиби рақиблик қилади.
Токио-2020 Олимпия ўйинларида Элнур Абдураимов ҳам ўзининг иккинчи жангини муваффақиятли ўтказиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Нимчорак финалда унга тожикистонлик тажрибали боксчи Баҳодур Усмонов рақиблик қилди. Раундлардаги аниқ ва кучли зарбалар якунда ҳакамларнинг баҳоларида акс этди. Шу тариқа Элнур Абдураимов бу беллашувни яққол устунлик билан якунлаб, чорак финалга йўл олди. Ярим финал учун у арманистонлик Ховханнес Бачков қаршилигини синдириши керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг