Боксчи қизларимиз рекорд даражадаги давлатлар қатнашадиган ЖЧга йўл олишди
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
2022 йил 9 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Бугун мусобақада қатнашадиган терма жамоамиз аъзолари Туркияга йўл олишди.
Халқаро бокс ассоциациясининг маълум қилишича, бу йилги дунё биринчилигида аёллар боксида рекорд даражада 93 та давлатдан 419 нафар боксчи рўйхатдан ўтган.
Унда ёш тоифаси ҳам чегараланган бўлиб, 1981-2002 йилларда туғилган хотин-қизлар ғолиблик учун рингга кўтарилишади.
Ўзбекистон терма жамоаси ушбу жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда иштирок этади:
— -48 кг: Маржона Савриева;
— -50 кг: Азиза Ёқубова;
— -52 кг: Турсуной Раҳимова;
— -54 кг: Нозима Бултурова;
— -57 кг: Сетора Турдибекова;
— -60 кг: Моҳинабону Абдуллаева;
— -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова;
— -70 кг: Хадичабону Абдуллаева;
— -75 кг: Мавлуда Мавлонова;
— +81 кг: Моҳира Абдуллаева.
Бош мураббий: Элшод Расулов. Мураббийлар: Зиявиддин Тайганбаев, Тўлқин Турғунов, Ислом Тожибоев, Шариф Нарзикулов, Саҳида Ёқубова.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг