Бўка ва Поп туманларида қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

12:48 29 Май 2024 Иқтисодиёт
480 0

«China Datang Overseas Investment Co Ltd.» (Хитой) компанияси (инвестор) томонидан Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуввати 263 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғи қурилади.

Инвестор юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда дастлабки баҳолаш бўйича жами 150 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш мажбуриятини олади.

«Hyper Partners GmbH» (Германия) компанияси (инвестор) томонидан Наманган вилоятининг Поп туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқлари қурилади.

Инвестор юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 350 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш мажбуриятини олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер