Боботоғ бағрида қиш қўйнида баҳор муждаси янгради
Қиш фасли эндигина ўз ҳукмини ўрната бошлаган бир паллада, мамлакатимиз жанубида табиат яна бир бор ўз мўъжизасини намоён этди. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги Боботоғ миллий табиат боғида бойчечак гул очди.
Қор ҳиди келиб турган, совуқ нафаси сезилаётган кунларда бойчечакнинг ер бағридан бош чиқариши шунчаки гул очиши эмас. Бу — баҳор элчисининг илк саломи, табиатнинг ҳаётга бўлган муҳаббати ва узлуксиз давом этиш рамзи.
Асрлар давомида бойчечак сабр, умид ва янгиланиш тимсоли бўлиб келган. У совуққа таслим бўлмай, ер бағридаги қувватни ҳис этган ҳолда биринчи бўлиб бўй кўрсатади. Боботоғ бағрида очилган бу нозик гул ҳам инсонга бир ҳақиқатни эслатади: табиат қачон уйғонишини ўзи билади.
Бу манзара нафақат кўзни қувонтиради, балки атроф-муҳитни асраш, миллий табиат боғларини муҳофаза қилиш нақадар муҳим эканини яна бир бор англатади. Чунки шундай ноёб гўзалликлар — бизнинг келажак олдидаги масъулиятимиздир.
Қиш қўйнида очилган бойчечак эса шуни дейди: баҳор албатта келади.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг