БМТ Ғазо ва Ғарбий Соҳилда иқтисодий вайронагарчилик ҳақида огоҳлантирди

БМТ ҳисоботига кўра, Исроил-Фаластин уруши бошлаганидан бери Ғазодаги корхоналарнинг 80 фоизи зарар кўрган ёки вайрон бўлган. Исроилнинг Ғазога қарши уруши Фаластин анклавининг иқтисодини вайрон қилиб, уни 2022 йилги ҳажмининг олтидан бир қисмига қисқартирди. Шу билан бирга босиб олинган Ғарбий Соҳилда ҳам сезиларли пасайиш юз берди.
"Ишлаб чиқариш жараёнлари бузилди, даромад манбалари йўқолди, қашшоқлик кучайди ва кенгайди, маҳаллалар, шаҳарлар вайрон бўлди", дейилади пайшанба куни БМТ Савдо ва тараққиёт агентлиги томонидан эълон қилинган ҳисоботда.
Ҳудудни қайта қуриш учун қанча маблағ кетиши номаълумлигича қолмоқда. Аммо Ғазони 2023 йил октябрдаги ҳолатига қайтариш учун ўнлаб йиллар керак бўлади.
Ташкилот 2024 йил бошида Ғазо қишлоқ хўжалиги активларининг 96 фоизи, жумладан, фермер хўжаликлари, боғлар, суғориш тизимлари, машиналар ва омборхоналар йўқ қилинганлигини маълум қилди.
Ҳисоботда айтилишича, 2023 йилнинг сўнгги чорагида Ғазонинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 81 фоизга камайди, бу бутун йил давомида 22 фоиз қисқаришга олиб келди.
Ғарбий соҳилдаги зўравонликларнинг кучайиши xавотирли иқтисодий пасайишни келтириб чиқарган. Ҳудудда ялпи ички маҳсулот 2023 йилнинг охирги чорагида 19 фоизга қисқарган.
Пайшанба кунги ҳисоботда айтилишича, аҳоли пунктларини кенгайтириш, ерларни мусодара қилиш, Фаластин тузилмаларини бузиш ва кўчманчилар зўравонлигининг кучайиши каби омиллар Ғарбий Соҳил аҳолисининг кўчирилиши олиб келган ва иқтисодий фаолиятга жиддий таъсир кўрсатган.
7 октябрдан бери Фаластин ҳудудидаги меҳнат бозори шароити ҳам кескин ёмонлашди. Ҳисобот шуни кўрсатдики, Ғарбий Соҳилдаги корхоналарнинг 96 фоизи фаолликни пасайтирган ва 42 фоиздан ортиқ ишчи кучини қисқартирган. Шунингдек, Ғазодаги ишсизлик 2023 йилнинг охирги чорагидаги 46 фоиздан 79 фоизга етган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг