Бизнес-омбудсманнинг ваколатлари кенгайтирилмоқда
Фото: Олий Мажлис Сенати
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш институти такомиллаштирилиши муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Сенатнинг ялпи мажлисида кўриб чиқилди.
Қонун 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Қонун хусусий мулкка бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва мансабдор шахслар кўчмас мол-мулкига аралашув ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида Бизнес-омбудсманга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузган давлат идораси мансабдорларига нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича ваколат бериш таклифи билдирилган эди.
Хусусий мулкни ҳимоя қилиш билан боғлиқ мазкур муаммоли
Қонун қабул қилиниши хусусий мулк дахлсизлиги, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш, давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқбузарлик профилактикасини кучайтиришнинг институционал механизмларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг