«Биз — журналистлар»: қалами ўткир ижодкорларни бир жойга тўплаган асар
Раҳматжон БОБОЖОНОВ/«Халқ сўзи». Пойтахтимиздаги «Иброҳимбек» маросимлар уйида Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида 1990-1996 йилларда таҳсил олган курсдошларнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Қарийб ўттиз йилдан бери мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги оммавий ахборот воситалари ҳамда ахборот хизматларида фаолият олиб бораётган курсдошлар куннинг биринчи ярмида ўзлари бундан 28 йил илгари таълим олган Ўзбекистон Миллий университетига боришди, даргоҳ ўқув хоналарида бўлиб, талабалик дамларини эсга олишди. Билим масканида яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, устозларини йўқлашди, улар билан дилдан суҳбат қуришди.
Курсдошларнинг учрашув тадбири давоми яқинда нашр этилган «Биз — журналистлар » китоби тақдимотига уланди. Мазкур китобга курсдошларнинг публицистик материаллари, ҳикоя ва шеърлари жамланган бўлиб, у ўқувчилар қалбидан жой олишига ишонамиз.
Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида устозлар собиқ курсдошларни дийдор учрашуви билан муборакбод этиб, улар мамлакатимиздаги ҳудудий ва марказий оммавий ахборот воситаларида, турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётгани, миллий журналистикамиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидлашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг