«Биз ҳеч қачон ҳеч кимнинг мустамлакаси бўлмаймиз»: Делси Родригес Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Венесуэла олий суди мамлакат вице-президенти Делси Родригесга президент ваколатлари ва вазифаларини вақтинча ўз зиммасига олишни топширди.
Таъкидланишича, мазкур қарор хорижий ҳарбий тажовуз оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятга жавоб сифатида қабул қилинган. Делси Родригеснинг президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланиши институционал барқарорликни сақлаш ҳамда ташқи беқарорлаштириш уринишларига қарамай, Венесуэла суверенитетини қайта тасдиқлашга қаратилган.
Делси Родригес янги давлат раҳбари сифатида қасамёд қилар экан, Венесуэла ҳеч қачон ҳеч кимнинг мустамлакаси бўлмаслигини маълум қилди. У ўз нутқида Николас Мадурони озод қилишни талаб қилди ва АҚШ қўшинлари томонидан олиб кетилган сиёсатчи мамлакатнинг ягона қонуний президенти бўлиб қолишини таъкидлади.
Шунингдек, Родригес Венесуэла ўзини ҳимоя қилишга тайёр эканини, ҳеч кимнинг мустамлакасига айланиш нияти йўқлигини ва давлат суверенитети қатъий ҳимоя қилинишини маълум қилган.
АҚШ президенти «New York Post» газетасига берган интервьюсида, агар Делси Родригес Вашингтон истаган қадамларни ташласа, АҚШ ўз қўшинларини Венесуэлага жойлаштирмаслигини айтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг